Балиқчида янги корхона иш бошлади

17:07 06 Июль 2022 Жамият
623 0

Фото: Халқ сўзи

Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий комплекс ривожлантиришда аҳолининг бандлик даражасини ошириш, камбағалликни қисқартириш, бунинг учун олис, чекка манзилларда ҳам ишлаб чиқариш ва саноат корхоналарини барпо этиш борасидаги чора-тадбирлар изчил амалий исботини топмоқда.

Жумладан, Андижон вилояти Балиқчи туманидаги Мумтоз маҳалласида «Тожмаҳал ҳакам савдо» масъулияти чекланган жамияти томонидан трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхонанинг ишга тушиши 150 нафар киши бандлигини таъминлаш имконини берди. Аҳамиятли жиҳати, ишли бўлганларнинг асосий қисмини маҳалладаги «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган хотин-қизлар ташкил этади.

1,5 млрд. сўмлик лойиҳа асосида иш бошлаган корхона бир йилда 800 минг дона кийим-кечак тайёрлаш қувватига эга. Қувонарлиси, маҳсулотга ҳозирданоқ хориждан талабгорлар бор.

Саминжон ҲУСАНОВ, «Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер