Бахтли ҳаётни таъминлаш — устувор мақсад
Ҳасан ПАЙДОЕВ - “Халқ сўзи”
Республикамизнинг жанубий ҳудуди — Сурхондарё вилояти мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ва бошқа соҳаларда алоҳида ўрин тутади. Бугунги кунда вилоятда секторлар, хусусан, иккинчи сектор ташаббуси билан кўплаб хайрли ишлар амалга ошириляпти.
Биргина Денов туманини олайлик. Мазкур ҳудудда 103 та маҳалла фуқаролар йиғини мавжуд бўлиб, 394 минг 258 нафар аҳоли истиқомат қилади.
Денов тумани прокурори, адлия маслаҳатчиси Алишер Тоғаймуродов раҳбарлигидаги 2-секторга 36 та маҳалла фуқаролар йиғини бириктирилган. Сектор раҳбари томонидан аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, янги иш ўринлари яратиб, ишсизларнинг бандлигини таъминлаш, ёрдамга муҳтож ва кам таъминланган оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш орқали уларни камбағалликдан чиқариш, ҳар бир инсоннинг юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлардан манфаатдор бўлган ҳолда бахтли ҳаёт кечиришларини таъминлаш устувор вазифа сифатида белгилаб олинган.

Бугунги кунда сектордаги маҳалла фуқаролар йиғини раислари, фаоллари билан биргаликда оғир вазиятга тушиб қолган 8837 нафар оила аъзолари бўлган 2107 та оилалар танлаб олиниб, “темир дафтар”га киритилган. Шундан, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар 672 та, пандемия оқибатида даромадини йўқотган 1143 та, кам таъминланган 253 та, ногирон 32 та ва якка-ёлғиз кексалар 7 тани ташкил этади.
Туман прокурори томонидан уларни ҳар томонлама қўллаб-қуватлаш, бу оғир аҳволдан чиқариш мақсадида турли ёрдамлар кўрсатиб келиняпти. Энг аввало, мазкур оилаларнинг шарт-шароит ва имкониятлари батафсил ўрганилиб, натижасига кўра, 115 та оилага иссиқхона қуриб берилишида кўмаклашилди.
Аниқ рақамларга мурожаат қилиб айтадиган бўлсак, 34 та оилага 34 бош йирик шохли чорва моллари, 93 та оилага 7098 дона парранда, 11 та оилага ўзини-ўзи банд қилишлари учун асалари қутилари олиб берилди. “Темир дафтар”га киритилган оилаларда яшовчи ишга жойлашишга муҳтож бўлган 2107 та камбағал оиланинг 2061 нафар меҳнатга лаёқатли ишсиз аъзоси ишга жойлаштирилди.

Натижада “темир дафтар”га киритилган 2020 та оила халқ депутатлари туман Кенгашининг қарорлари асосида камбағалликдан чиқаришга эришилди. Қолган 87 та оғир моддий қийинчиликка учраган оилалар алоҳида назоратга олиниб, доимий равишда улардан хабар олиб, уларнинг озиқ-овқат ва бошқа ижтимоий масалалари ҳал этиб келинмоқда.
Бу ҳалли ҳаммаси эмас. 2-секторда 23,871 нафар ёшлар мавжуд бўлиб, шундан 2,663 нафари “ёшлар дафтари”га киритилган. Йил бошидан буён жами 1,548 нафар ёшга амалий ёрдам кўрсатилди. Улар орасида 279 нафари ишга жойлаштирилди, 20 нафарига 123 млн. сўмлик асбоб-ускуналар субсидия асосида ажратилди, 186 нафарига кредит ажратиш орқали тадбиркорликка жалб этилди. Ўз навбатида, касб-ҳунарга ўқитилганлари, тадбиркорлар ва ҳунармандларга бириктирилганлари ҳам талайгина. 494 нафар ёшга 98,8 гектар ер майдони ажратилгани улар бандлигини таъминлашда қўл келмоқда.
Бундан ташқари, 2-сектор ҳудудида 1816 нафар аёл “аёллар дафтари”га киритилган. Йил бошидан буён жами 1,722 нафарига амалий ёрдам кўрсатилган бўлиб, уларнинг 969 нафари ишга жойлаштирилди. 670 нафарига кредит олиб берилди, 96 нафарига томорқасидан даромад олиши учун кўмак берилди, 221 нафарига ҳуқуқий, 161 нафарига психологик, 55 нафарига тиббий ҳамда 306 нафарига бошқа ёрдамлар кўрсатилди.

Шунингдек, сектор ҳудудида яшовчи 1-гуруҳ ногирони бўлган “аёллар дафтари”га рўйхатда турган 13 нафар аёлларнинг уй-жойини ҳомийлик асосида таъмирлаш ишларини олиб бориш учун тадбиркорлар бириктирилиб, таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Яна бир муҳим жиҳат. 2-сектордаги “Янгиобод” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ёшлар ҳамда аҳолини ишсиз қатламини иш билан таъминлаш мақсадида кичик саноат зонаси ташкил этилди.
Ушбу кичик саноат зонасида “Денов Умид Транс” МЧЖ томонидан “Сантехника буюмларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси” бўйича 200 та, “Ҳар хил турдаги қути (каробка) маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси” бўйича “Ахмаджон Голден Гофра” оилавий корхонаси томонидан 25 та, “Алвансой-Сирожиддин” оилавий корхонаси томонидан эса 10 та, “Зархол чеварчилик" оилавий корхонаси томонидан “Трикотаж маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш” лойиҳаси бўйича 20 та, жами 255 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.

Сектор ҳудудида ўзлаштирилмаган яйлов ва қишлоқ хўжалигида фойданилмайдиган 92 га. ер майдонида 4 та ишлаб чиқариш кооперативлари ташкил қилиниб, уларга 251 нафар ёшларга ҳар бирига 20 сотихдан ер майдони ажратиб берилди. Ваҳоланки, бу ерлар яйлов ерлари бўлиб, сув бўлмаганлиги сабабли қаровсиз ҳолатда ётган.
Ҳозирда бу ерларга насослар ва томчилаб суғориш тизимлари ўрнатилиб, тўлиқ ўзлаштирилган ҳамда қишлоқ хўжадик маҳсулотлари экилган.
“Бир маҳалла — бир маҳсулот” тамойили асосида сектор ҳудудидаги “Чўнтош” МФЙда истиқомат қилувчи А. Очиловга туман прокурори ташаббуси билан 0,50 га. ер майдони малина кўчати ва мевасини етиштириш мақсадида ажратилиши таъминланиб, маҳалладаги 105 та оиланинг 17,2 га. томорқа ер майдонига малина кўчати экилган.
Эътиборлиси, туман прокурори ташаббуси билан 115 та янги тадбиркорлик субъекти яратилиб, натижада 213 та иш ўринлари очилган. Шунингдек, фаолиятини тўхтатган 25 тадбиркорлик субъекти фаолияти тикланиб, 47 та иш ўринлари ташкил этилишига эришилган.
Ижтимоий соҳа объектларининг ҳолати доимий ўрганиб бориляпти. Бу эса муаммоларга ечим топишда қўл келяпти.
Хусусан, бевосита сектор раҳбари ташаббуси ва аралашуви билан 1,23 км. ички йўллар асфалть қилинди, 64,4 км. йўлларга шағал ётқизилиб, таъмирланди, 3,9 км. янги газ тармоғи тортилди, 291 та газ тақсимлаш қурилмалари таъмирланди, аҳолини маиший газ баллонга бўлган талабини қондириш мақсадида 161 дона газ балонлари берилди.
Шунингдек, электр-энергия етказиб бериш сифатини яхшилаш мақсадида эски трансформаторлар юқори кучланишли 8 та янги трансформаторга алмаштирилган, 3 та трансформатор мукаммал, 53 таси жорий таъмирланган, 8,5 км. ҳаво электр тармоғи тортилган ва 197 та янги электр устунлар ўрнатиб берилди.
Ичимлик суви таъминотини яхшилаш учун 8 дона сув минораси таъмирланиб, 4 дона сув минораси, 14 дона сув насоси ўрнатилган ҳамда 8,2 км. сув қувури тортилди. Натижада минглаб хонадонлар тоза ичимлик суви билан таьминланди.
Бундан ташқари, 2 та умумтаълим мактаби, 1 та мактабгача таълим ва 1 та соғлиқни сақлаш муассасаси жорий таъмирланди. Ҳозирги кунда сектор раҳбари ташаббуси билан “Лўпон” маҳалласи ҳудудида жойлашган 3-сонли мактабгача таълим ташкилоти биноси тадбиркорлар кўмаги билан қайта реконструкция қилинмоқда.

Денов туман прокурори, адлия маслаҳатчиси Алишер Тоғаймуродовнинг бу борада бошқаларга ўрнак бўладиган жиҳатлари кўп. Жумладан, у сектордаги фаолияти давомида ёрдамга муҳтож оилаларга ижтимоий кўмак беришга алоҳида урғу бермоқда.
Гап шундаки, А. Тоғаймуродов ташаббуси билан ўтган даврда 8 та кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг уй-жойи ҳомийлик асосида таъмирлаб берилди. 2 нафарига С. Оллоёр номидаги МФЙда яшовчи Рима Нигматулина ва “Намуна” МФЙда яшовчи Насиба Сангиноваларга уй-жой қуриб берилди.
Мисол учун, сектор ҳудудидаги Сўфи Оллоёр номидаги МФЙ, М. Барака кўчаси, 9-уйда яшовчи фуқаро Нима Нигматулина ва унинг қизи Лилия Нигматулинанинг авария ҳолатига келиб қолган, 1947 йилда қурилган 2 хонали яшаш уйининг ўрнига сектор раҳбарининг бевосита ташаббуси билан ҳомийлик асосида 2 хонали (3х3, 3х5 ҳажмдаги) уй қурилиб, топширилди.


Ҳомийлик асосида қуриб берилган уйга яшаш учун тўлиқ шарт-шароит яратиб берилди, қўшимча харажатлар учун фуқаро Л. Нигматулинага сектор раҳбари ташаббуси билан 1 млн. сўм бир марталик моддий ёрдам пули ҳам ажратилган.
Бу ҳали ҳаммаси эмас. Бундан ташқари, ушбу уйга электр энергия, табиий газ, ичимлик суви ҳамда иситиш тизими ўтказилиши таъминланди, уйнинг кириш дарвозаси ҳам янгиланди, уй-жой қурилишига жами 95 млн. сўмлик маблағ ҳомийлик асосида сарфланган.
Фуқаро Р. Нигматулина ва унинг қизи Л. Нигматулинанинг яшаш шароитидан доимий равишда сектор раҳбари томонидан хабар олиниб, уларга тегишли моддий ёрдамлар кўрсатиб келинмоқда.

Ҳозирги кунда бевосита туман прокурори ташаббуси билан сектор ҳудудидаги “Намуна” маҳалласи ҳудудидан туман ҳокимлиги захирасидаги 0,70 гектар ер майдонида сектор ҳудудидаги иқтисодий қийинчиликка учраган, уй-жойга мўҳтож бўлган 24 нафар аёлга жами 5 млрд. 184 млн. 153 минг 440 сўмлик уй-жойлар ҳомийлик асосида қурилиши режалаштирилган.
Умуман олганда, Денов туман прокуратураси томонидан амалга оширилаётган хайрли ишлар жуда кўп. Биз уларнинг айримларини санадик холос. Энг асосийси, 2-сектор раҳбари ўзига бириктирилган ва бошқа ҳудуд фуқароларнинг бахтли ҳаётни таъминлашни устувор вазифаси, деб билади. Бу эса бугунги эришилган ютуқлар салмоғини янада оширмоқда.
И. РАҲМАТОВ, “Халқ сўзи”
Ҳасан ПАЙДОЕВ олган суратлар.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг