Бахтиёр Саидов Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири билан телефон орқали мулоқот қилди
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Саудия Арабистони Подшоҳлиги ташқи ишлар вазири Файсал бин Фархон Ол Сауд Ҳазрати Олийлари билан телефон орқали мулоқот қилди.
«Суҳбат чоғида Яқин Шарқдаги мураккаб вазиятни атрофлича муҳокама қилиб, унинг хавфсизлик ва иқтисодий барқарорликка таъсири юзасидан фикр алмашдик. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларининг Саудия Арабистони Раҳбарияти ва халқига йўллаган бирдамлик сўзларини етказдик», — дейди Саидов.
Шунингдек, мулоқот давомида минтақада кескинликни пасайтириш, ишончни мустаҳкамлаш, тинчлик ва барқарорликни таъминлаш мақсадида дипломатик саъй-ҳаракатларни кучайтириш зарурлиги алоҳида қайд этилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг