Бахтиёр Саидов Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан музокаралар ўтказди

19:11 04 Июнь 2023 Сиёсат
977 0

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча Москва шаҳрида Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан музокаралар ўтказди.

ТИВ маълумотига кўра, ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари Ўзбекистон-Россия кун тартибидаги долзарб масалаларни атрофлича муҳокама қилиб, ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболларини белгилаб олдилар.

Савдо-иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Қайд этилганидек, жорий йил бошидан буён ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 2,4 миллиард АҚШ долларини ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 28 фоизга кўпдир. Вазирлар иқтисодий дипломатиянинг юқори суръатини қўллаб-қувватлаш бўйича биргаликдаги чора-тадбирларни давом эттиришга келишиб олдилар.

Ўзбекистон ва Россия ТИВ раҳбарлари парламентлараро мулоқотни мустаҳкамлаш, маданий-гуманитар алоқаларни фаоллаштириш, сайёҳлар алмашинувини кўпайтириш масалаларини ҳам кўриб чиқдилар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер