Бахтиёр Саидов Қирғизистон Ташқи ишлар вазири билан учрашди
Фото: Ташқи ишлар вазирлиги
2023 йил 24 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири в.б. Бахтиёр Саидов ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 26-йиғилишида иштирок этиш учун мамлакатимизга ташриф буюрган Қирғиз Республикаси Ташқи ишлар вазири Жеэнбек Кулубаев билан учрашди.
Учрашувда дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик тамойилларига асосланган Ўзбекистон-Қирғизистон муносабатларининг турли жиҳатлари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғиз Республикасига бўлажак давлат ташрифига тайёргарлик кўриш масалалари кўриб чиқилди.
Томонлар сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар соҳаларда фаол мулоқотни давом эттиришга тайёр экани тасдиқланди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг