Бахтиёр Саидов Покистон ташқи ишлар вазири билан телефон орқали мулоқот қилди

15:14 09 Апрель 2026 Сиёсат
231 0

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Покистон Ислом Республикаси Бош вазири ўринбосари ва ташқи ишлар вазири, сенатор Муҳаммад Исъҳоқ Дар жаноблари билан телефон орқали мулоқот қилди.

Суҳбат давомида Ўзбекистон Покистон раҳбариятининг саъй-ҳаракатларини юқори баҳолаши яна бир бор таъкидланди.

Шунингдек, Ўзбекистон Исломобод томонидан тинчлик ва барқарорликни таъминлаш йўлида амалга оширилаётган ташаббус, жумладан, икки ҳафталик ўт очишни тўхтатишга эришиш бўйича ҳаракатларни тўлиқ қўллаб-қувватлаши қайд этилди.

«Давом этаётган дипломатик мулоқот ва конструктив саъй-ҳаракатлар минтақа ва ундан ташқарида барқарор тинчликни таъминлашга хизмат қилишига умид билдирдик» — дейди Бахтиёр Саидов.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер