Бахтиёр Саидов Озарбайжон ташқи ишлар вазири билан телефон орқали мулоқот қилди
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Озарбайжон ташқи ишлар вазири Жейҳун Байрамов жаноблари билан телефон орқали самарали мулоқот ўтказди.
«Яқин Шарқдаги вазият ва унинг минтақавий оқибатлари юзасидан фикр алмашдик. Давлат суверенитети ва ҳудудий яхлитликни сақлаш, шунингдек халқаро ҳуқуқ нормаларига қатъий риоя қилиш борасида умумий позицияларимиз бирлигини тасдиқладик», — дейди Бахтиёр Саидов.
Суҳбат давомида барча кескинлик ва зиддиятларни тинчлик ва барқарорлик манфаатларидан келиб чиқиб, мулоқот ва дипломатик воситалар орқали ҳал этишга содиқлик қайд этилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг