Бахтиёр Саидов Озарбайжон элчиси Гусейн Гулиевни қабул қилди

17:56 04 Январь 2023 Сиёсат
634 0

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати

2023 йил 3 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири в.б. Бахтиёр Саидов Озарбайжон Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Гусейн Гулиевни қабул қилди.

Учрашувда олий даражадаги мунтазам ва самарали мулоқот туфайли Ўзбекистон-Озарбайжон стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатлари барча йўналишларда жадал ривожланиб бораётгани чуқур мамнуният билан қайд этилди.

Режалаштирилган тадбирлар жадвали, жумладан, Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилиши ҳамда икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги даврасига доир масалалар кўриб чиқилди.

Савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни кенгайтириш бўйича қўшма чора-тадбирларни амалга ошириш, автомобилсозлик, нефть-кимё, енергетика ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш муҳимлиги таъкидланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер