Бахтиёр Саидов Ўмон Султонлигининг мамлакатимиздаги элчиси Аҳмад ал-Касирийни қабул қилди
Фото: Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати
2023 йил 19 январь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири в.б. Бахтиёр Саидов мамлакатимиздаги дипломатик миссиясини якунлаётган Ўмон Султонлигининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Аҳмад ал-Касирийни қабул қилди.
Б.Саидов Элчининг икки томонлама муносабатлар изчил ривожланишига қўшган шахсий ҳиссасини юқори баҳолади.
Элчи Ўзбекистонда ишлаган даврида (2019-2023 йиллар) республиканинг жадал тараққиётига хизмат қилган кенг кўламли ислоҳотларнинг гувоҳи бўлганини таъкидлади.
Учрашувда Ўзбекистон-Ўмон ҳамкорлигининг долзарб масалалари, илгари эришилган келишувлар ижроси ва турли даражадаги бўлажак учрашувлар жадвали муҳокама қилинди.
Савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликнинг мавжуд салоҳиятидан самарали фойдаланиш муҳимлиги қайд этилди.
Элчи Ўзбекистон томонига дипломатик фаолиятини амалга оширишда кўрсатилган ёрдам ва яратилган қулай шарт-шароитлар учун миннатдорлик билдирди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг