Бахтиёр Саидов Кувайт Давлати ташқи ишлар вазири билан телефон орқали суҳбатлашди

18:36 01 Март 2026 Сиёсат
575 0

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Кувайт Давлати ташқи ишлар вазири Шайх Жарроҳ Ас-Сабоҳ жаноблари билан телефон орқали мулоқот қилди.

«Яқин Шарқдаги вазиятнинг ривожланиши юзасидан фикр алмашдик. Вужудга келган мураккаб шароит муносабати билан Кувайт халқи ва раҳбариятига Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларининг самимий ҳамдардлигини етказдик», — дейди Бахтиёр Саидов.

Шунингдек, мулоқот давомида давлат суверенитети ва ҳудудий яхлитликни ҳурмат қилиш, барча масалаларни халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ тинч йўл билан ҳал этиш муҳимлигини таъкидланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер