Бахтиёр Саидов Корея Элчиси билан учрашув ўтказди
Кеча, 23 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Корея Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Вон До Ён билан учрашув ўтказди.
Мазкур мулоқот давомида томонлар яқин истиқболдаги режалар юзасидан фикр алмашишди. Шунингдек, мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш учун ҳамкорликни янада фаоллаштириш муҳимлигини қайд этилди.
Суҳбат чоғида мамлакатлар ўртасидаги ишончли ва узоқ йиллик шериклик алоҳида таъкидланиб, барча келишувларни ўз вақтида ва самарали амалга ошириш зарурлигига урғу берилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг