Бахтиёр Саидов Ҳиндистоннинг мамлакатимиздаги элчиси Маниш Прабҳатни қабул қилди

10:07 13 Январь 2023 Сиёсат
481 0

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати

2023 йил 12 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири в.б. Бахтиёр Саидов Ҳиндистон Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Маниш Прабҳатни қабул қилди.

Мулоқотда турли йўналишларда Ўзбекистон-Ҳиндистон муносабатларининг бугунги ҳолати ва ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Олий даражадаги учрашувлар натижасида эришилган қарор ва келишувларни амалга ошириш учун томонлар қўшма чора-тадбирлар кўришга тайёрлиги таъкидланди.

Элчи Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2023 йил 12 январь куни Ҳиндистоннинг Г20-даги раислиги доирасида бўлиб ўтган «Глобал жануб овози» виртуал саммити ялпи мажлисидаги иштироки ва нутқини юқори баҳолади.

Жорий йилда икки томонлама шаклда, шунингдек, Ҳиндистон–Марказий Осиё мулоқоти ва халқаро тузилмалар доирасида қўшма тадбирларни ташкил этиш режалари кўриб чиқилди.

Савдо, инвестиция, тўқимачилик саноати, IT, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида қўшма лойиҳаларни илгари суриш муҳимлиги қайд этилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер