Бахтиёр Саидов Америка Қўшма Штатлари Давлат котиби Энтони Блинкен билан учрашув ўтказди
Фото: Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати
2023 йил 1 март куни Ўзбекистон Республикаси ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов Америка Қўшма Штатлари Давлат котиби Энтони Блинкен билан учрашув ўтказди.
Музокаралар давомида савдо-иқтисодий ва инвестиция алоқаларини ривожлантириш, Ўзбекистон Ҳукуматининг инсон ҳуқуқлари ва сўз эркинлигини таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш, академик алмашинувларни кенгайтириш ва инглиз тилини ўқитишни ривожлантиришга қаратилган қатор муҳим лойиҳаларни амалга ошириш орқали Ўзбекистон − АҚШ стратегик шериклигини янада мустаҳкамлаш бўйича таклифлар атрофлича муҳокама қилинди.
Э.Блинкен АҚШ Ҳукумати Ўзбекистон Президенти раҳбарлигида мамлакатимизда амалга оширилаётган инсон манфаатларини таъминлаш, унинг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш йўлидаги ислоҳотлар дастурини мунтазам ва тўла қўллаб-қувватлашини таъкидлади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг