Бахт шаҳрида «Мalham med» клиникаси фойдаланишга топширилди

08:16 07 Октябр 2021 Жамият
923 0

Янги, замонавий барча қулайликларга эга бўлган мазкур «Мalham med» клиникаси беморларга ташхис қўйиш, даволаш учун зарур бўлган тиббий жиҳозлар билан таъминланган. Булар орасида сўнги русумдаги УЗИ, стоматология, физиотерапия ва бошқа тиббий жиҳозлар ҳам бор.

— Ҳозирча клиникка унча катта эмас, — дейди тадбиркор Мухлиса Ҳабибуллаева. — Келажакда фаолиятимни кенгайтириб, тиббий хизмат кўрсатиш кўламини бугунги кун талабига жавоб бера оладиган даражага етказишни режалаштирганман. Бунинг учун етарлича шарт-шароит ва имконият бор.

Бундан ташқари 10 нафар соҳа мутахассислари учун иш ўрини яратилди. Беморларни қабул қилиш ва даволаш учун барча имконият муҳайё этилди.

"Халқ сўзи".

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер