Бахмалда заъфарон униб чиқди

17:12 06 Ноябрь 2020 Иқтисодиёт
762 0

Жорий йилнинг 6 октябрь куни Жиззах вилоятининг Бахмал туманида Ўзбекистонда илк бор Италиядан олиб келинган заъфарон пиёзи экилган эди. Орадан роппа-роса бир ой ўтди. Эътиборлиси, “BMB Trade Group” ва Италиянинг “Opera SRL” компаниялари ҳамкорлигида амалга оширилаётган ушбу лойиҳанинг дастлабки натижалари кўзга кўрина бошлади.

Компаниянинг Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар департаментининг маълум қилишича, кўплаб инсонларнинг дуоси, меҳнати, меҳр тафти билан она заминга қадалган заъфарон пиёзлари бугун униб чиқди!

Буни нафақат икки ҳамкор компания, балки бутун мамлакатимиз учун ажойиб хушхабар, дейиш мумкин.

Чунки халқаро миқёсда заъфаронга бўлган талаб жуда юқори бўлиб, Ўзбекистоннинг ушбу турдаги маҳсулот билан дунё бозорига дадил кириб бориши мамлакатимиз экспорт салоҳиятини янги йўналиш ҳисобига ошириш, иқтисодиётимизни ривожлантириш, халқимиз фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер