Бахмал туманида ҳар бир маҳалла обод ва кўркам бўлади

16:47 01 Август 2023 Жамият
273 0

Фото: “Халқ сўзи”

Қишлоқ аҳолисига шаҳардан кам бўлмаган қулайликлар яратиш мақсадида Бахмал туманининг Янгибоғ маҳалласида “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” лойиҳаси доирасида кенг кўламдаги ободонлаштириш, қурилиш, таъмирлаш ва бунёдкорлик ишлари бошлаб юборилди.

Дастлаб маҳаллада уйма-уй юриб, кўчалар, бинолар, муассасаларда хатлов ўтказилди, “йўл харита”ларини тузиб олинди. Ўрганишларда аниқланган муаммолар жамланиб, ҳар бир кўчада амалга оширилиши лозим бўлган ишларни масъуллар иштирокида ҳал қилиш чоралари кўриляпти.

Маҳалланинг мураббийлар кўчасида амалга оширилаётган ишлар билан танишганимизда бир кунда 600 метр йўл четидаги ариқлар тозаланганлиги, 1200 дан кўпроқ дарахтларга шакл берилганлиги, кўчадан 20 тоннадан зиёд чиқиндилар олиб чиқилганлигини ва 200 нафарга яқин аҳоли меҳнат қилаётганлигининг гувоҳи бўлдик. Шунингдек, Даврон кўчасида ҳам 50 метр тупроқ йўллари текисланиб, 100 тоннадан зиёд қум-шағал аралашмаси билан таъмирланётган бўлса, Ўрикзор чамани кўчасидаги электр таъминоти масалалари ҳал қилинмоқда.

Йиллар давомида маҳалланинг ўз биноси бўлмаганидан, ижарада фаолият олиб борётган эди. Бугун эса мазкур маҳалла учун замонавий кўринишдаги янги бино ва гузар қурилмоқда.

— Кўпчиликда “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” лойиҳаси олдинги дастурлардан нимаси билан фарқ қилади, деган ҳақли савол туғилади, — дейди Янгибоғ МФЙ хотин-қизлар фаоли Гулзода Саттарова. – Энди бу дастурда кўча ва маҳаллалар обод қилингач, хонадонларга ўтиляпти. Унда аҳолининг ошхонаси, яшаш уйларининг шароити ўрганилиб, шаҳардан кам бўлмаган қулайликлар яратилмоқда.

Толибжон ЭРГАШЕВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер