Байрамга муносиб туҳфа

17:54 29 Август 2024 Жамият
275 0

Фарҳод ЭСОНОВ/«Халқ сўзи». Юртимизда истиқлол шукуҳи кезиб юрган шу кунларда Сурхондарё вилояти Бойсун туманидаги Бибиширин маҳалласида 9-сонли оилавий поликлиниканинг икки қаватли замонавий янги биноси фойдаланишга топширилди.

Тантанали очилиш маросимида туман ҳокими бошчилигидаги нуронийлар, меҳнат фахрийлари ва кенг жамоатчилик иштирок этди.

— Қишлоқ врачлик пункти сифатида 1996 йилда қурилган тиббиёт муассасамиз 50 қатновга мўлжалланган эди, — дейди Баҳром ота Бозоров. — Шунча йил мобайнида аҳоли сони кўпаймоқда. Қолаверса, замонавий тиббий анжомларга ҳам эҳтиёж ортмоқда. Янги биномиз 100 қатновли, барча анжомлар билан таъминланган.

Бугунги кунда туманда 265 ўринга мўлжалланган 1 та туман марказий шифохонаси, 1 та кўп тармоқли марказий поликлиника ва унинг 2 та ҳудудий бўлими, 4 та оилавий поликлиника, 6 та оилавий шифокорлик пункти фаолият кўрсатиб келмоқда.

Тадбирда туман ҳокими Баҳодир Шукуров иштирок этиб, тадбир иштирокчиларини Мамлакатимиз мустақиллигининг 33 йиллик байрами ҳамда янги бино топширилиши муносабати билан қутлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер