Жо Байден Камала Харрисни президент деб таништирди — ОАВ

22:11 19 Март 2021 Дунё
1408 0

Фото: AP

АҚШ раҳбари Жо Байден омма олдида чиқиш пайтида вице-президент Камала Харрисни «президент» деб айтди. Бу ҳақда «Fox News» телеканали хабар бермоқда.

Байден Америка Қўшма Штатларида эмлашнинг муваффақияти ҳақида гапириб «Президент Харрис ва мен ...» деган. 

Манбага кўра, АҚШ раҳбарининг бундай «чалкашиб кетиши» биринчи марта кузатилаётгани йўқ.

Хусусан, 2020 йилнинг 30 декабрда Байден ҳам шунга ўхшаш хатога йўл қўйган эди. Ўшанда у иккиланиб, ўз маъмуриятида вице-президент лавозимини эгаллаши керак бўлган Камала Харрисни беихтиёр «мамлакатнинг келажакдаги етакчиси», деб айтиб юборган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер