Байден бир ой ичида рекорд даражада хайрия маблағи йиғди — NYT
Фото: LIGA.net
Демократлар партиясидан АҚШ президентлигига номзод Жозеф Байденнинг сайловолди штаб-квартираси август ойида тахминан 300 миллион доллардан кўпроқ маблағ тўплагани маълум қилинди.
«Бу рекорд даражадаги хайрия маблағидир», дея хабар бермоқда “The New York Times” ўз манбаларига асосланиб. Аниқ рақамлар ошкор этилмаётганлигига қарамай, маълум бўлишича, август ойида тўпланган хайрия пулларининг асосий қисми аҳоли ўртасида онлайн тарзда маблағ йиғиш натижасида келиб тушган.
Маълумот ўрнида, аввалги рекорд 2008 йилнинг сентябрь ойида Барак Обаманинг сайловолди кампанияси томонидан қайд этилган, ўшанда бир ой ичида йиғилган хайрия миқдори 193 миллион долларни ташкил этганди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг