Байдаркада эшкак эшишдан боксгача: 7 августда қайси спортчиларимиз Париж майдонларини «ёндиради»
Франция пойтахтида ўтказилаётган ёзги Олимпиада ўйинларида ўзбек спортчилари ўз юришларини давом эттирмоқда.
Эртадан бошлаб байдаркада эшкак эшиш бўйича юртдошларимиз ўз юришларини бошлайди. Кунни Екатерина Шубина 12:30 да бошлаб беради. Эркаклар ўртасидаги баҳсларда эса Шаҳриёр Маҳкамов ўз чиқишини 13:40 да бошлайди.
6 августда чорак финалда мағлуб бўлган Арам Варданян ва Рустам Ассакалов соат 14:00 дан бошлаб бронза учун ўтиш ўйинларида қатнашади.
Париж Олимпиадасининг 13-кунини эса Баҳодир Жалолов германиялик Нелви Тиафакга қарши рингга кўтарилиши билан якунлаб беради.
Аввалроқ, Нодирбек ва Магнус бир жамоада ўйнаган турнирда ғолиб бўлишганди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг