Баҳор арафасида пойтахтда қор ёғди (фото)
Фото: Инобат АҲАТОВА, «Халқ сўзи»
Юртимизда сўнгги кунларда ҳаво бироз ўзгарди. Ҳафта бошида бошланган ёмғир бугун қорга айланди.
Қиш якунланиб бораётган шу кунларда қор ёғиши юртдошларимизга табиатнинг яна бир ҳадяси бўлди.
Умуман олганда, 24 февралда Ўзбекистонга яна қиш қайтиб келади.
Пойтахтимизда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир қорга айланади) бўлади. Шамол 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 3-5° илиқгача пасаяди.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Туман тушиши мумкин. Шамолнинг 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзида эса 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 0-5° совуқгача пасаяди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг