Баҳодир Жалолов финалга йўл олди
Супер оғир вазн тоифасида Олимпиада олтин медали учун жанг қилаётган Баҳодир Жалолов Токио-2020 финалига йўл олди. Ҳамюртимиз муросасиз кечган ярим финал баҳсида британиялик боксчига қарши рингга кўтарилди.
Фрейзер Кларкка билан ўтган ўта шиддатли ва муросасиз руҳда ўтган жангда Жалолов ўзининг кучли зарбалари билан рақибини ожиз қолдирди. 3-раунд ўтиб бораётган бир вақтда рақибнинг жароҳати сабаб беллашув якунига етмади. Ўша вақтгача ҳисобланган очколар сони бўйича Жалолов яққол устунлик қилди ва Олимпиада финалга йўл олди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг