Баҳодир Тошматов Миллий гвардия қўмондони лавозимига тайинланди
Тошматов Баҳодир Ҳамидович Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Билдирилишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Тошматов Баҳодир Ҳамидович Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони лавозимига тайинланган ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари лавозимидан озод этилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг