Бағдодда қишда ҳам очилиб турадиган гуллар кўпайтирилмоқда

10:58 29 Октябр 2024 Жамият
607 0

Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Бағдод туманидаги «Жарқишлоқ» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи Бумайрам Ҳасанова ўн йилдан зиёд вақт мобайнида гулчилик билан шуғулланиб, ҳавас қилса арзирли натижаларга эришиб келмоқда.

Дастлаб ўз хонадонида мавсумий ва кўп йиллик гуллар етиштиришга киришган Бумайрам опа бугунги кунда маҳалладаги бўш турган томорқаларни ижарага олиб, 150 турдан ортиқ ноёб гулларни парваришлайди. Бағдод, Ўзбекистон ва Учкўприк тумани ободонлаштириш бўлими ходимлари билан ҳамкорликда марказий кўчалар, маҳаллаларни ландшафт архитектураси асосида кўркам қиёфага келтиришга кўмаклашади.

— Кейинги йилларда Нидерландиядан олиб келинган ва қишда ҳам бирдек очилиб турадиган гул навини кўпайтиришга муваффақ бўлдик, —дейди гулчи опа. — Ҳозир ушбу гулнинг йил бўйи қизил, сариқ, пушти рангда очилиб турадиган хилларини кўпайтириш ҳаракатидамиз.

Қиш мавсумида эса оилавий иссиқхоналарда павлония, Ҳиндистон арчаси, тувакда ўстириладиган кўп йиллик гуллар парвариши билан шуғулланамиз. Гулчилик орқасидан оиламизнинг даромади яхши ва ҳаётимиз фаровон.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер