Бағдодда нима гаплар...

11:19 17 Август 2020 Жамият
1042 0

Ўзбекистон истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерация тизими томонидан дорихоналардаги ҳолат юзасидан кунлик таҳлиллар олиб борилмоқда. Шу ўринда Бағдод туман жамияти томонидан ҳам уй шароитида COVID-19 инфекциясини даволаш учун тавсия этилган дори воситалари дорихоналарида мавжудлиги ва уларни нархи ҳамда захираси юзасидан кунлик жамоатчилик мониторинги ўтказилмоқда. 

Мониторинг натижаларига кўра Бағдод шаҳарчадаги «ШИФО», «АДОНС ФАРМ», «РEЛАКС ФАРМ», «АСАДБEК-МEГА ФАРМ» каби хусусий дорихоналаридаги қуйидагича ҳолат маълум бўлди. 

Аскорбинка кислотаси захирада 800 сўм, 2000 (икки минг) дона, Гидроксихлорохин 200 мг дори воситасини мавжуд эмас, Парацетамол 500 мг 1000 сўм бўлса, захирада 3000(уч минг) дона қолган, Азитромицин 500 мг дори воситаси Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ва 5000 сўмдан 30000 минг сўмгача, Грузя ишлаб чиқарилгани эса 36000 сўм, Ҳиндистонда ишлаб чиқарилгани 25000 минг сўмдан сотилмоқда. Дорихоналарда зарурий дори воситалари захираси етарли даражада мавжудлиги ва амалдаги тартибга асосан белгиланган нархларда сотилаётганлиги кузатилди.

Мақсадимиз халқимизнинг карантин шароитидаги энг зарур дори воситаларига бўлган эҳтиёжларини қондириш қонунбузилиш ҳолатларининг олдини олишга самарали ҳисса қўшишдан иборатдир. Ўзмизни ва яқинларимизни хавфдан холи бўлиши учун энг асосий талаб бемақсад кўчага чиқмаслик, мулоқот давомида масофани сақлаш ва энг хавфсиз жой уйимиз эканлигини унутмаслигимиздир.

Дилором Мирзаева

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер