БААдаги 48 қаватли осмонўпар бинода кучли ёнғин юз берди
Фото: РИА Новости
БААнинг Шаржа амирлигидаги Ал-Наҳд минтақасида 48 қаватли осмонўпар бинода катта ёнғин келиб чиқди, деб хабар берди РИА Новости.
Фуқаро мудофааси бош бошқармасининг хабар беришича, бино ва яқин атрофдаги уйларда яшовчилар ёнғин олдидан эвакуация қилинган.
Gulf News нашри хабарига кўра, ёнғин 48 қаватли Abbco турар-жой биносининг ўнинчи қаватида юзага келган.
Маълум қилинишича, ёнғин маҳаллий вақт билан соат 21:04да бинонинг 10-қаватида бошланиб, тезда қолган қаватларга ҳам ёйилган. Қутқарувчилар воқеа жойига саноқли дақиқаларда етиб келишган ва бинодаги барча одамларни эвакуация қилишга улгуришган.
Ёнғин 3 соатга бормай бартараф этилган.
Қурбонлар йўқлиги, тўққиз киши енгил жароҳат олгани айтилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг