Азиз Тошпўлатов Ички ишлар вазири бўлди
Президент фармони билан Азиз Анварович Тошпўлатов Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири этиб тайинланди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби хабар берди.
Тошпўлатов бунга қадар Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи лавозимини эгаллаб келган.
Бундан илгарироқ унинг номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган эди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг