«Ажойиб ва жуда оқилона» — Трамп Путиннинг ДХР ва ЛХРни тан олиш қарорига изоҳ берди

19:44 23 Февраль 2022 Дунё
1050 0

Фото: AFP

АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Путиннинг Донецк халқ республикаси (ДХР) ва Луганск халқ республикаси (ЛХР) мустақиллигини тан олиш тўғрисидаги фармонларини «ажойиб ва жуда оқилона» деб атади.

Бундан ташқари, Трамп Байденнинг ДХР ва ЛХР суверенитетини тан олинишига муносабатини ҳам баҳолаб, «Байден Оқ уйда бўлмаслиги керак эди ва нима қилаётганини тушунмайдиган одам», деди.

Шу билан бирга, АҚШнинг собиқ президенти, агар у Оқ уйда қолганида, бу юз бермасди, дея иддао қилиб, Байдендан ҳеч қандай жавоб бўлмаганини таъкидлади.

«Жавоб йўқ... Бу жуда ачинарли», деди Трамп.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер