«Azal» авиакомпанияси Бокудан Урганчга парвозларни йўлга қўяди
Озарбайжоннинг «Azal» авиакомпанияси Урганч ва Бокуни тўғридан-тўғри рейслар билан боғлайди. Биринчи мунтазам йўловчи рейси 2023 йил 28 январга мўлжалланган. Рейслар Airbus А320 самолётларида ҳафтада бир марта — шанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Урганч шаҳри Озарбайжон авиаташувчиси парвоз қила бошлаган Ўзбекистондаги тўртинчи шаҳар бўлади. Бокудан Тошкентга рейслар ҳафтасига икки марта — пайшанба ва якшанба кунлари мунтазам равишда амалга оширилмоқда. Бокудан Самарқандга — сешанба ва пайшанба кунлари. Бокудан Фарғонага — пайшанба кунлари.
1992 йилда ташкил этилган Озарбайжон Ҳаво Йўллари (Azal) йирик авиаташувчи бўлиб, Боэинг ва Аирбус самолётларининг замонавий паркига эга бўлган МДҲ мамлакатлари авиация ҳамжамиятидаги етакчилардан бири ҳисобланади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг