Автошиналарнинг ноқонуний савдосига чек қўйилди
Бугунги кунда ўз манфаатини давлат ва жамият манфаатларидан устун қўйиб, ноқонуний фаолият билан шуғулланаётган ҳамда соғлом рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатаётган фуқаролар ҳам афсуски учрамоқда.
Қорақалпоғистон Республикасида ана шундай салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида давлат солиқ хизмати органлари томонидан профилактик назорат тадбирлари ўтказилмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармасининг солиқ соҳасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими томонидан ташкил этилган навбатдаги назорат тадбирида Хўжайли туманида истиқомат қилувчи фуқаро Д.Ш. ноқонуний равишда чет элда ишлаб чиқарилган 12 турдаги автотранспорт шиналарини сотиш билан шуғулланиб келганлиги аниқланди.
Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси хабар бермоқда.
Натижада фуқаро Д.Ш.нинг жами қиймати 114 млн. 650 минг сўмлик 12 турдаги 477 дона шиналари савдосига чек қўйилиб, масала қонуний ҳал бўлгунига қадар вақтинчалик олиб қўйилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг