Автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишга рухсатномаларни айирбошлаш тартиби белгиланди

13:09 26 Март 2026 Ҳужжатлар
332 0

Ҳукумат қарори билан «Автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишга рухсатномаларни айирбошлаш, бериш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланди. Бу ҳақида «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-канали хабар берди.

Маълум қилинишича, ушбу низом автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишга рухсатномаларни айирбошлаш, бериш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.

Низомнинг амал қилиши миллий ва хорижий ташувчиларга татбиқ этилади. Низомга кўра, Ўзбекистон рухсатномаларида автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташиш турлари ва улардан фойдаланиш шартлари кўрсатилади.

Ўзбекистон ва хорижий рухсатномалар қуйидаги асосий турларга бўлинади:

  • икки томонлама/транзит юк ташиш учун;
  • учинчи давлатга/дан юк ташиш учун;
  • универсал (икки томонлама, транзит ва учинчи давлатга/дан юк ташиш);
  • икки томонлама юк ташиш учун;
  • транзит юк ташиш учун;
  • икки томонлама қатновларда йўловчиларни номунтазам ташиш учун;
  • транзит қатновларда йўловчиларни номунтазам ташиш учун.

Шунингдек, автомобилда йўловчиларни халқаро мунтазам ташишлар Ўзбекистон Республикаси ва хорижий давлатнинг ваколатли органлари ўртасидаги келишув бўйича ташкил этилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер