Автомобиль йўллари қўмитасининг бир гуруҳ мутахассислари БААнинг йўл қурилиш соҳасидаги тажрибасини ўрганмоқда
Стажировка дастури Дубай Йўллар ва транспорт идораси билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Давлатимиз раҳбарининг “Йўл хўжалиги соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-330-сон қарори билан тасдиқланган “Йўл харитаси” мувофиқ, ривожланган давлатлар, шу жумладан, Бирлашган Араб Амирликларининг йўл қурилиши соҳасида фаолият юритаётган компанияларда ўрта бўғиндаги мутахассисларимизнинг амалиётини ташкил этиш вазифаси белгиланган.
Шунга кўра, Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан БАА Ҳукумат ишлари вазирлиги ҳамда Дубай Йўллар ва транспорт идораси билан ҳамкорликда стажировка дастури ишлаб чиқилди.
Иштирокчилар Дубай Йўллар ва транспорт идорасида стратегик режалаштириш жараёни, 2023-2030 йилларга мўлжалланган дастур, ҳудуд йўл тизими ва йўллар классификацияси, йўллар ҳолатини назорат қилиш, маълумотларни йиғиш, таҳлил қилиш ва баҳолаш тажрибаси билан танишишди.
Шунингдек, мутахассисларимиз йўл қопламаси ҳолатини баҳолаш, носозликларини аниқлаш, техник хизмат кўрсатиш эҳтиёжлари (бюджет ва ресурслар)ни таҳлил қилиш юзасидан амалий рейсларда иштирок этишади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг