Австралиядаги расадхонага дунёдаги энг катта радиотелескоп ўрнатилади
Фото: Zukaz
Австралиядаги Мурчисон расадхонасида дунёдаги энг катта радиотелескоп ўрнатилади.
Ушбу ишни амалга ошириш учун зарур бўлган қурилиш майдончаси аллақачон тайёр, дея хабар беради Халқаро Радиоастрономик тадқиқотлар маркази (ICRAR) матбуот хизмати.
Маълумотларга кўра, 2027 йилда ишга туширилиши режалаштирилаётган SKA (Square Kilometr Array) расадхонаси бир квадрат километр майдонга эга бўлган антеннага бирлаштирилган уч мингта «тарелкалардан» иборат бўлади.
Астрономлар ушбу тизим коинотнинг биринчи юлдузларини «ўрганиш», қора материя сирини очиш ва тезкор радиотўлқинлар сабабларини аниқлашга имкон беришига умид қилишмоқда.
Қайд этилишича, мазкур лойиҳа доирасида режалаштирилган яна бир йирик телескоп Жанубий Африкага жойлаштирилган бўлиб, “MeerКАТ” деб номланувчи объектнинг қурилиши икки йил олдин якунланган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг