Авиа юк ташувлари соҳасида «E-freight» халқаро стандарти жорий этилади

07:03 09 Февраль 2023 Сиёсат
930 0

Мамлакатимизда ҳаво транспортида юк ташувлари рақобатбардошлигини ошириш, «Ягона дарча» тамойили асосида идоралараро маълумотлар алмашинувини йўлга қўйиш орқали бизнес жараёнларини соддалаштириш мақсадида авиа юк ташувлари соҳасида «E-freight» халқаро стандартини жорий этишни жадаллаштириш масаласига бағишланган навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди.

Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев бошчилигида бўлиб ўтган йиғилишда тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари авиа юк ташувлари соҳасида ҳужжатларни электрон расмийлаштириш ва кузатиб боришнинг «E-freight» халқаро стандартини жорий этиш йўналишидаги мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими юзасидан фикр алмашди.

Халқаро авиация транспорти бирлашмаси (IATA) тавсиясига мувофиқ ҳаво транспортида юкларни электрон расмийлаштириш ва кузатиш «E-freight» стандартини жорий этиш бизнес жараёнларини соддалаштиришга, харажатларни камайтиришга ва маълумот алмашинувини тезлаштиришга қаратилган халқаро тармоқ дастурининг бир қисмидир.

Ушбу стандартнинг жорий этилишидан мақсад ишончлиликни ошириш, юкларни етказиб бериш вақтини ҳамда авиа юк ташувлари жараёнида ҳужжатларни электрон расмийлаштириш ва кузатиб бориш харажатларини қисқартиришга хизмат қилади. Қолаверса, назорат қилувчи органлар учун ахборот хавфсизлиги ва ишончлилигини оширишни таъминлайди.

Учрашув давомида илғор хорижий мамлакатларда ҳаво транспортида юк ташувларини расмийлаштириш жараёнида қўлланилаётган электрон платформаларнинг иш фаолияти юзасидан тақдимотлар ва ўрганишлар ўтказилди.

Учрашув ниҳоясида ишчи гуруҳ таркибига киритилган вазирлик ва идоралар аъзоларига кейинги қилинадиган ишлар ва вазифалар бўйича аниқ топшириқлар берилди ва «E-freight» ни татбиқ этишни жадаллаштириш механизми ишлаб чиқилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер