Атроф-муҳитни ифлослантирган “Тошкент ИЭС”га қандай чора кўрилади
Тошкент вилоятининг Қибрай туманидаги Салар шаҳарчасида жойлашган “Тошкент ИЭС” (иссиқлик электр станцияси) мутасаддилари билса ҳазил билмаса сир қабилида иш тутишгани маълум бўлди.
Экология вазирлиги томонидан жорий йилнинг 23-31 январь кунлари бу ерда ўтказилган текширув натижаларига кўра корхонада асосий ёқилғи газ бўлгани ҳолда қўшимча мазутдан фойдалангани аниқланди. Натижада пойтахт ёнгинасида жойлашган ИЭС корхонаси масъуллари тошкентликларга шундоқ ҳам етишмаётган тоза ҳавони ифлослантиришга сабабчи бўлган. Экология вазирлигининг текширув натижаларига кўра атроф-муҳитни ифлослантирганлик учун ИЭСга 1 миллиард 23 миллион сўм миқдорида қоплама пули белгиланган.
ИЭСда аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича 16 банддан иборат мажбурий кўрсатмалар ҳам берилган. Корхона мутасаддиларига қандай чора кўриш натижалари хулоса ҳужжатлари юборилган суд идораларидан кутилмоқда.
Шодиёр МУТАҲАРОВ, “Халқ сўзи”.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг