Атамбоев ҳибсхонада қандай шароитда сақланмоқда?
Иллюстратив фото
Қийноқларни олдини олиш бўйича марказ раҳбари Нурдин Сулаймонов Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбоев вақтинча сақлаш ҳибсхонасида шароитларни ўрганди. Бу ҳақда Спутник хабар берди.
Хабарда айтилишича, Алмазбек Атамбоев икки ўринли камерада сақланмоқда. Сиёсатчи изолятор ходимлари ҳаракатларига ҳеч қандай эътироз билдирмади. Тиббий кўрик (бир кунда уч марта қон босими ўлчанмоқда) ва керакли дорилар мавжуд. Адвокатлик ёрдам кўрсатиляпти.
Атамбоев иккита масала ҳал қилиниши учун ёрдам сўради: кечаси чироқни ўчириш ва эшикни ёпишга рухсат олиш.
Бундан ташқари, Атамбоевга нисбатан яна икки айблов илгари сурилди. Булар Бишкек ТЭМ ва “Медиафорум” биносини модернизацияси билан боғлиқ ишлар.
Қийноқларни олдини олиш маркази Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбариятига сиёсатчининг илтимосларини кўриб чиқишни тавсия қилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг