Асосий мақсад — эътибор, рағбат ва масъулият

19:03 07 Октябр 2021 Жамият
1319 0

Олтиариқ тумани иккинчи сектор штаби ва тегишли барча мутасадди идоралар ҳамкорлигида устувор вазифалар ижросини ўз вақтида амалга ошириш мақсадида алоҳида чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган.

Белгиланган режа асосида аҳолининг кам таъминланган қатламларини ижтимоий ҳимоя қилиш, коронавирус пандемияси даврида аҳолининг ночор қатламларини қўллаб-қувватлаш, уларни зарур озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ва энг асосийси доимий даромад манбаига эга бўлишига жиддий эътибор қаратиляпти.

Айни пайтда туман 2-сектор ҳудудида қарийб 10,5 мингта хонадон мавжуд бўлиб, уларнинг барчасига уйма-уй кириб чиқилди. Натижада уларда аниқланган 296 та муаммонинг 95 фоизи бартараф этилиши таъминланди.

Пандемия даврида халқимизнинг эхтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш учун “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати бўйича тизимли ишлар олиб борилди. Ўтказилган хатлов натижаларига асосан саховат ва кўмакка муҳтож 445 та ана шундай хонадонлар аниқланди. Ўтган вақт мобайнида ушбу оилаларга мунтазам равишда моддий-мънавий ёрдам кўрсатилмоқда.

Сектор томонидан “темир дафтар”, “ёшлар дафтари” ва “аёллар дафтари”га киритилган оилаларга амалий ёрам бериш ҳам доимий эътиборда. Ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлар самараси сифатида Халқ депутатлари туман Кенгашининг қарорларига асосан жорий йилда 59 та “темир дафтар”, минг нафардан зиёд 18-30 ёшдаги ҳамюртларимиз “ёшлар дафтари”, 500 нафар ижтимоий-психиологик ёрдамга муҳтож аёллар “аёллар дафтари”дан чиқарилишига эришилди. 

Биргина “ёшлар дафтари”и йўналишида 208 нафар ёшлар ишга жойлаштирилди, 236 нафарига ўзини ўзи банд қилишига амалий ёрдам берилди,  65 нафар ёшларга кооперация асосида, 397 нафарига ижарада фойдаланиш учун ер ажратилди. Тадбиркорлик қилиш истагидаги 115 нафар ёшларга 2,2 млрд. сўм имтиёзли кредит берилди.

Шунингдек, ўтган тўққиз ой давомида прокурор томонидан ўтказилган 44 та сайёр қабулларда 375 нафар фуқаронинг муаммолари эшитилиб, 212 таси ижобий ҳал этилишига кўмаклашилди.

Сектор худудидаги  ижтимоий соха обьектларин ўрганиш натижасида 170 обьектларда жами 160 та муаммолар борлиги аниқланди. Шу асосда 59 та муаммо бартараф этилди, қолган муаммоларни ҳал этиш учун тегишли ташкилотлар ва муассасаларга алоқа хатлари юборилди ва ижроси назоратга олинди.

“Ҳар бир оила — тадбиркор” дастури бўйича сектор ҳудудида яшовчи 231 нафар фуқароларга 2090,0 млн. сўм кредит маблағлари ажратилишида амалий ёрдам кўрсатилди. Натижада 380 нафар ҳамюртларимиз доимий иш билан банд бўлиши, турмуш шароити яхшиланишига эришилди.

Бугунги кунга қадар кўрсатилган амалий ёрдамлар натижасида “Темир дафтар”га киритилган 431 та оила кам таъминланганлик тоифасидан чиқарилди. Бундан ташқари, мазкур турдаги оилалардаги меҳнат билан банд бўлмаган 519 нафар фуқаро ишга жойлаштирилди, 5 нафарининг уй-жойлари таъмирлаб берилди.

Аҳоли бандлигини таъминлаш сохаси бўйича сектор худудида кўрсатилган амалий ёрдамлар натижасида 518 нафар фуқаро иш билан таъминланди. Ўтган давр мобайнида секторда прокурорнинг ташаббуси билан ҳудудларда 5 маротаба бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркалари ўтказилди.

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнида сектор ҳудудидаги 6 392 та хонадон ва ижтимоий соҳаларда табиий газ билан таъминланиш ҳолатини яхшилаш йўналишида газ тақсимлаш қурилмалари техник кўрикдан ўтказилди.

Электр энергияси бўйича сектор ҳудудида 10 443 нафар аҳоли истеъмолчилари, 327 та улгуржи истеъмолчи мавжуд бўлиб, уларнинг электр энергия таъминотини яхшилаш мақсадида 14 та трансформатор пункти ва 18,5 км. ҳаво тармоқлари жорий таъмирдан чиқарилди.

Аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида “Азимобод” МФЙда узунлиги 2,5 км., “Бўстон” МФЙда 1,5 км., “Юксалиш” МФЙда 0,3 км. ичимлик сув тармоғи тортилиб, 300 дан ортиқ хонадоннинг ичимлик сув таъминоти яхшиланишига эришилди.

Ёшларни кенг тафаккурли, билимли ва баркамол қилиб тарбиялаш, маънавиятини юксалтириш, аҳоли, айниқса, навқирон авлод ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш юзасидан прокурор сектори ҳудудида  кутубхоналар ташкил этилди. Хусусан, умумтаълим муассасалари ўқувчилари учун ўн бешдан ортиқ “ЗИЁ” китоб дўконлари фойдаланишга топширилди.

Секторда ўз биноларига эга бўлмаган маҳалла фуқаролар йиғинларига амалий ёрдам кўрсатилиб, “Кўмирчи” ва “Беглар” МФЙ бинолари давлат-хусусий шериклиги асосида янгидан қурилди.

Ўтказилган учрашувлар ва бевосита мулоқотлар давомида тадбиркорларнинг турли муаммолари мавжудлиги аниқланмоқда, уларни ижобий ҳал қилиниши  учун турли чоралар кўрилмоқда.

Биргина, ушбу йилда туман прокурорининг 30 дан ортиқ тадбиркорлар билан сайёр қабуллари ўтказилиб, қабулда 150 дан ортиқ тадбиркорнинг назорат идоралари томонидан ноқонуний текшириш, коммунал соҳа, банк, солиқ, ер низоси билан боғлиқ муаммолари алоҳида назоратга олинди. Ўз навбатида 20 тасига лицензия ва рухсатнома олиш, 10 тасига коммунал соҳа, 15 тасига кредит ажратиш бўйича амалий ёрдамлар кўрсатилди.

Мисол учун,  сектордаги “Энахон Она Орзуси” оилавий корхонаси ана шундай учрашувларда банк томонидан кредит ажратилишида амалий ёрдам сўраган. Тадбиркорнинг мурожаати назоратга олиниб, ижобий ҳал этилиши туфайли 125 минг АҚШ доллари миқдорида кредит ажратилиши таъминланди. Натижада 40 дан ортиқ ёшлар доимий иш ўрнига эга бўлди.

2021 йилда  “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича “Янгиараб” ва “Жонибек” МФЙлар танлаб олинган. Бу маҳаллаларда 9 млрд. 865 млн. сўм маблағ ажратилиб, шундан республика бюджети маблағларидан 3.920 млрд. сўм, маҳаллий бюджет маблағларидан 4.096 млрд. сўм, тармоқ корхоналари маблағидан 542 млн. сўм ишлар бажарилиши белгиланган. Олтиариқ тумани бўйича дастурлар доирасида 86191,0 млн. сўм маблағлар ажратилиши режалаштирилган.

Дастурлар ижросини ўз вақтида, сифатли ташкил этиш, ажратилган маблағларни манзилли ва самарали сарфланишини таъминлаш, талон-торожликларни олдини олиш мақсадида ишчи гуруҳ тузилиб, уларнинг фаолияти мувофиқлаштириб борилмоқда. Ишчи гуруҳларига дастурлар ижросига бевосита масъул бўлган барча корхона, ташкилот ва идораларнинг 17 нафар масъул ходимлари жалб қилинган.

Бу йил туманда фойдаланишга топширилиши режалаштирилган 379 та объектлардан 284 таси фойдаланишга топширилди. 95 та объектда қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга ошириляпти. Ўрганишлар натижасида 379,0 млн. сўмлик сифатсиз ишлар аниқланиб, бартараф этилиши ва 45 млн. сўмлик ҳисоботларга қўшиб ёзиш ҳолатлари ҳисоботлардан чиқарилишига эришилди.

Олиб борилаётган барча ишлар Ватан равнақи ва халқимиз фаровонлигини таъминлаш йўлидаги саъй-ҳаракатлардир.

 

“Халқ сўзи”.

 

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер