Асосий эътибор мавжуд муаммоларни бартараф этишга қаратилмоқда
Сирдарё вилоятида куз-қиш мавсумига ҳар томонлама муносиб тайёргарлик кўриш ва беталофат ўтказиш мақсадида вилоят ҳокимлиги, вилоят ФВБ раҳбарияти ва дахлдор идоралар томонидан секторлар кесимида назорат-профилактика тадбирлари олиб борилмоқда.
Тадбирлар давомида ижтимоий соҳа объектларининг қозонхоналар ва иситиш тизимларининг созлиги, уларда яратилган кўмир захираларининг мавжудлигига алоҳида эътибор қаратилиб, мавжуд муаммолар бартараф этиб келинмоқда.
Шунингдек, аҳоли яшаш хонадонларининг ҳам иситиш мавсумига тайёргарлиги кўздан кечирилиб, дахлдор идораларни жалб қилган ҳолда камчиликлар бартараф этилмоқда. Шу билан бир қаторда хонадон эгаларига хавфсизлик талаб ва қоидалари етказилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг