Аскар оналари шарафланди

10:50 10 Январь 2022 Жамият
617 0

Фото: Халқ сўзи

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларини ташкил этилганининг 30 йиллиги муносабати билан Шарқий ҳарбий округи Наманган горнизонида жойлашган Ғурумсаройдаги ҳарбий қисмда ташкил этилган телемулоқот шарафли бурчини адо этаётган бир гуруҳ аскарлар ва уларнинг оналари учун чинакам байрам туҳфаси бўлди. “Аскар оналарини шарафлаймиз!” шиори остида ўтказилган онлайн дийдорлашув улардаги соғинч ҳиссига малҳам бўлди.

Бундай ҳаяжонли дамларда айтиладиган гаплар бисёр бўлади: оналар соғинчларини тўкиб солишса, ўғлонлар ҳарбийликдаги ҳаёт, Ватан ҳимоячиси, деган шарафли номни улуғлаш йўлидаги интилишлари хусусида тўлиб-тошиб сўйлайдилар.

Шундай қилиб наманганлик ота-оналар Қорақалпоғистонда ўз йигитлик бурчини ўтаётган фарзандлари билан, қорақалпоғистонлик ота-оналар эса водийда хизмат қилаётган аскар ўғлонлари билан онлайн мулоқотда бўлдилар. Байрамолди тадбирига ташриф буюрган аскар оналарига алоҳида эҳтиром кўрсатилди. Уларга гуллар ва эсдалик совғалари туҳфа килинди. Ҳарбий қисм оркестри томонидан тақдим этилган мусиқали дастур кўнгилларга ўзгача шукуҳ олиб кирди.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер