Асакада қарийб 2 миллиард сўмлик «свет» ўғирлаган оилавий корхона фош қилинди
Андижон вилояти Асака туманида 2 миллиард сўмга яқин электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақида Энергетика вазирлиги хабар берди.
Унда айтилишича, «Ўзенергоинспекция» Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида Асака туманида «Э. Б. Б.» оилавий корхонасига қарашли ишлаб чиқариш объектида ўзбошимчалик билан тармоққа уланиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётгани фош қилинган.
Электр таъминоти корхонасининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, ушбу қоидабузарлик натижасида 1 миллиард 969 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг