«Арсенал»нинг 13 та ўйин давом этган мағлубиятсиз серияси якунланди

10:21 26 Январь 2026 Спорт
400 0

Кеча, 25 январь куни Англия Премьер лигасининг 23-туридан ўрин олган ўйинлар давом эттирилди. Кун доирасидан ўрин олган баҳсда «Арсенал» клуби ўз майдонида «Манчестер Юнайтед» жамоасини қабул қилди.

Учрашув меҳмонларнинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ўйинда киритилган голларга ғолиблардан Брайан Мбемо, Патрик Доргу ва Матеус Кунья муаллифлик қилди. «Арсенал»нинг жавоб голлари эса Микель Мерино ва автогол сифатида Лисандро Мартинесларнинг ҳисобига ёзилди.

Шу тариқа «Арсенал» жамоасининг 13 та ўйиндан бери давом этиб келган мағлубиятсиз серияси якунланди. Ушбу ғалаба эвазига «Манчестер Юнайтед» жамоаси турнир жадвалида тўртинчи ўринга кўтарилиб олди. «Арсенал» эса пешқадамликни сақлаб қолди. Аммо иккинчи ўриндаги жамоа билан тафовут 4 очкогача қисқарди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер