“Арсенал“ Лондон дербисида яна ғалаба қозонди
Кеча, 1 март куни Англия Премьер лигасининг 28-тур ўйинлари давом эттирилди. Кун доирасидан ўрин олган баҳсда “Арсенал“ жамоаси ўз майдонида “Челси“ билан куч синашди.
Учрашув 2:1 ҳисобида Микел Артета бошчилигидаги жамоанинг ғалабаси билан якунланди.
Ўйинда ҳисоб 21-дақиқада Вильям Салиба томонидан очилди. Биринчи бўлимга қўшиб берилган иккинчи дақиқада Пьеро Инкапье ўз дарвозасига тўп киритиб қўйди. Биринчи бўлим 1:1 ҳисобида тугади.
Иккинчи бўлимнинг 66-дақиқасида Юрриен Тимбер “Арсенал“га ғалаба келтирган голни киритди. Шу тариқа баҳс 2:1 ҳисобида якунланди.
Ушбу ғалаба эвазига, “Арсенал“ жамоаси очколари сонини 64 тага етказган ҳолда турнир жадвалидаги пешқадамлигини мустаҳкамлаб олди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг