«Арсенал» кутилмаганда мағлуб бўлди
Кеча, 11 апрель куни футбол бўйича Англия Премьер лигасининг 32-тур ўйинлари давом эттирилди. Кун доирасидан ўрин олган баҳсда «Арсенал» жамоаси ўз майдонида «Борнмут» клубини қабул қилди. Учрашув меҳмонларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Ўйинда ҳисоб 17-дақиқада очилди. Эли Жуниор Крупи меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 35-дақиқада Виктор Гёкереш пенальтидан ҳисобни тенглаштирди. Биринчи бўлим 1:1 ҳисоби билан якунланди.
Иккинчи бўлимнинг 74-дақиқасида меҳмонлар ғалаба келтирувчи голни киритишди. Мазкур голга Алекс Скотт муаллифлик қилди.
Шу тариқа муҳим ўйинда очко йўқотган Микел Артета бошчилигидаги жамоа «Манчестер Сити» билан очколар сонини 3 очкога қисқартириб олди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг