Арманистон Фаластинни давлат сифатида тан олди

18:16 21 Июнь 2024 Дунё
782 0

Арманистон Фаластинни мустақил давлат сифатида расман тан олди. Бу ҳақда мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида келтирилган.

«Арманистон Ғазода зудлик билан ўт очишни тўхтатиш бўйича БМТ резолюциясини қўллаб-қувватлайди ва Фаластин-Исроил можаросини икки давлат асосида ҳал этиш тарафдори», дейилади вазирлик келтирган хабарда.

Аввалроқ Норвегия, Ирландия ва Испания ҳам Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олган эди. Июнь ойининг бошида эса Словения ҳам шундай қарорга келган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер