Араб давлатлари Ғазони қайта тиклаш бўйича битим тузди, Исроил ҳукумати эса Оқ уйдан жавоб кутмоқда

13:44 05 Март 2025 Дунё
241 0

Араб давлатлари етакчилари АҚШ президенти Дональд Трампнинг Ғарбий Соҳилни «ўзлаштириб олиш» таклифига қарши туриш мақсадида Ғазони қайта тиклаш учун бўйича беш йиллик келишувга эришди, деб хабар бермоқда «Al Jazeera» нашри.

Унда айтилишича, Араб давлатлари етакчилари фаластинликларни ҳудуддан чиқариб юбормоқчи бўлган АҚШ раҳбарига жавобан, Ғазони қайта қуриш борасида беш йиллик режа ҳамда 53 миллиард доллар маблағ ажратиш таклифини бир овоздан қўллаб-қувватлашган.

Озиқ-овқат, дори-дармон ва инсонпарварлик ёрдамларини Ғазо ҳудудига киритишни таъқиқланган Исроил ҳукумати бу таклифни қоралаб, Оқ уйдан жавоб хабари кутаётганини билдирган.

Вазиятдан хабардор Оқ уй эса Трампнинг бу борада шахсий қарашлари борлигини ҳамда ҳолатга тўлиқ баҳо бериш учун ҳали эрта эканлигини таъкидлаш билан чекланган, холос.

HАМАС Миср етакчилигидаги Араб давлатларининг Ғазо бўйича ушбу келишувини қадрлашини ҳамда имкон қадар тезроқ ҳудудда қонунчилик ва президентлик сайловларини ўтказиш лозимлигини таъкидламоқда.

Эслатиб ўтамиз, 27 январь куни АҚШ Президенти Дональд Трамп Ғазо аҳолисини қўшни давлатларга кўчириш таклифини илгари сурган эди.

«Мен улар бетартиблик ва зўравонликсиз яшашлари мумкин бўлган жойда ҳаёт кечиришини истайман. Ғазо секторига назар ташласангиз, у кўп йиллардан бери қийинчиликда яшашмоқда», — деганди Америка раҳбари.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер