АҚШнинг йирик ҳарбий кемаси Одесса портига кириб келди
АҚШнинг "Hamilton" номли ҳарбий кемаси 10 май куни эрталаб Украинанинг Одесса портига кириб келган. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар бермоқда.
Кема 10 май куни, эрталаб соат 8:30да Одессага етиб келган. Бунгача америкалик денгизчилар украиналиклар билан биргаликда Қора денгизда одатдаги рус кемаларига қарши маневрлар билан машқлар ўтказган эди. Олдинроқ "Hamilton" Туркия ва Грузия кемалари билан ҳам машқлар ўтказгани ва Батуми портига киргани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Маълум қилинишича, "Hamilton" кемаси апрель ойининг бошида АҚШни тарк этиб, Атлантика океанини кесиб ўтган ва Американинг Испаниядаги ҳарбий-денгиз базасига етиб келган. Ҳарбий кеманинг экипажи 111 кишидан иборат ва унинг узунлиги 127 метрни ташкил этади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг