AҚШнинг 24 та шаҳрида рекорд даражадаги совуқ ҳарорат қайд этилди

11:00 17 Февраль 2021 Дунё
1349 0

Aмериканинг 24 шаҳрида ҳаво ҳарорати рекорд даражада совиди. Бу ҳақда AҚШ Миллий об-ҳаво хизмати хабар бермоқда.

Техаснинг Корпус-Кристи ва Хьюстон шаҳарларида ҳарорат 1895-1905 йиллардан бери биринчи марта Цельсий бўйича минус саккиз даражадан пастга тушди. Миннесота штатининг Хиббинг шаҳрида минус 38 даража совуқ қайд этилди ва 1939 йилги рекорд янгиланди. Шимолий Платтеда минус 33 даража совуқ кузатилди.

Маълум бўлишича, 26 штатдаги 150 миллиондан ортиқ америкаликлар қишки совуқ об-ҳаво ҳақида огоҳлантирилди. Бўрон туфайли электр энергияси узилиб, йўлларда тирбандликлар бўлиши кутилмоқда.

AҚШ президенти Жо Байден Техасда 11 февралдан бери давом етаётган бўрон сабабли фавқулодда ҳолат эълон қилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер