АҚШдаги университетлардан бирида содир бўлган отишмада икки киши ҳалок бўлди

13:08 13 Февраль 2026 Дунё
309 0

Фото: AP

АҚШдаги Жанубий Каролина штати университети кампусида содир бўлган отишмада икки киши ҳалок бўлди ва яна камида бир киши тан жароҳати олган. Бу ҳақда “Fox News” телеканали хабар тарқатди.

Ҳодиса кеча кечқурун “Hugine Suites” турар-жой мажмуасида содир бўлган. Университетда маҳаллий вақт билан соат 21:15 атрофида фавқулодда ҳолат эълон қилди, бу ҳали ҳам давом этмоқда.

Жанубий Каролина ҳуқуқни муҳофаза қилиш департаменти ҳодиса юзасидан суриштирув олиб бормоқда. Манбада ҳалок бўлганларнинг шахсига аниқлик киритилмаган.

Бугун университетдаги дарслар бекор қилинди ва талабаларга психологик маслаҳат берилмоқда.

Отишма содир этган шахс ва унинг ниятлари ҳақида маълумот ҳали эълон қилинмаган.

2025 йилнинг 13 декабрь куни АҚШнинг Род-Айленд штати Провиденс шаҳридаги Браун университетида содир бўлган отишма оқибатида жами икки киши, жумладан ўзбекистонлик талаба МуҳаммадАзиз Умурзоқов ҳам ҳалок бўлган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер