АҚШдаги Халқаро деканлар конференциясида Тошкент давлат иқтисодиёт университети декани қатнашди
Америка қўшма штатларида «Халқаро деканлар конференцияси» бўлиб ўтди. ААCСБ Халқаро аккредитация ташкилоти томонидан ташкил этиладиган дунёдаги энг нуфузли ва йирик тадбирлардан ҳисобланган мазкур конференция халқаро аккредитациядан ўтишда муаммоли ҳолатлар ва унинг ечимларига бағишланди.
Дунёнинг 700 дан ортиқ бизнес мактаблари деканлари иштирок этган мазкур конференцияда Тошкент давлат иқтисодиёт университети Корпоратив бошқарув факультети декани Улуғбек Холиқов қатнашди.
Турли семинар, давра суҳбатлари ва тармоқ имкониятларига бой бўлган мазкур тадбир ўқитувчилар фаолиятидаги педагогик технологияларнинг ранг-баранглигини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган.
Конференция доирасида У.Холиқов Бруклин бизнес мактаби ҳамда Жанубий Каролина давлат университети Халқаро бизнес факультети деканлари билан кўришиб, 2023/2024-ўқув йилидан бошлаб талабалар алмашинувини амалга ошириш, ўқув дастурларини биргаликда шакллантириш, ёзги мактаблар ташкил қилиш, халқаро аккредитациядан ўтиш жараёнида ҳамкорлик қилиш имкониятлари юзасидан фикр алмашишди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг