АҚШда Зеленский Россия билан ярашишга чақирилди

15:18 07 Октябр 2024 Дунё
283 0

Фото: Reuters

Пентагоннинг собиқ маслаҳатчиси Дуглас Макгрегор Россия ва Украина ўртасидаги можаро ҳолатига изоҳ берди.

Шу ўринда у Украина президенти Владимир Зеленскийни Россия билан музокара олиб боришга чақирди.

“Тинчланинг, аҳмоқлар!” — деб ёзди Макгрегор ўзининг “X” ижтимоий тармоғидаги саҳифасида Украина раҳбарининг Украина Россия билан тинчлик учун “ўз суверенитети ва ҳудудларини алмашмаслигини” таъкидлаган сўзларига жавобан.

Аввалроқ, АҚШ Давлат департаменти Украина бўйича музокаралар эрта бошланишига умид билдирган эди. Бу ҳақда Давлат котибининг биринчи ўринбосари Курт Кемпбелл баёнот берганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер